октябр 13, 2022 15:51 Asia/Tashkent
  • СИКА- Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари конференцияси халқаро ташкилотга айланади
    СИКА- Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари конференцияси халқаро ташкилотга айланади

Остона шаҳрида бўли ўтган СИКА- Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари саммитида чиқарилган баёнотга асосан, СИКО конференциясини халқаро ташкилотга айлантириш декларацияси тасдиқланган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистонда бўлиб ўтган СИКА-Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгашининг 6-саммитида мазкур ташкилотини халқаро ташкилотга айлантириш бўйича Остона декларацияси тасдиқланди.

Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича конференцияга аъзо давлатлар раҳбарларининг хавфсизлик ва ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги баёноти лойиҳаси мазкур йиғилишда маъқулланган яна бир ҳужжатдир.

Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича конференцияга аъзо давлатлар раҳбарлари  бу конференция жамғармаси, бу ташкилот лойиҳаларини аниқлаш ва амалга оширишнинг махсус механизмини яратишга оид ҳужжатни ва лойиҳаларни амалга оширишга мувофиқ келажакдаги фаолияти учун фонд яратишни маъқулладилар.

БМТнинг аксилеррор резолюциясини амалга ошириш бўйича СИКА-Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари конференциясининг ҳаракат режаси ушбу ташкилотга аъзо давлатлар раҳарланинг бугунги учрашувида маъқулланган бошқа ҳужжатлардан эди.

Бугунги саммит кун тартибидан бири Қувайтга Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаши аъзоси мақомини бериш эди. Бугунги кунда Қувайтнинг қўшилиши билан Остонда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича конференция аъзолари сони 28 та давлатга етади.

Бундан ташқари Туркманистонда бу мавқе берилиши билан кузатувчи давлатлар сони 9 тага етди. Айни пайтда 5 та минтақавий ва халқаро ташкилотлар ушбу ташкилотнинг назоратчи аъзолари ҳисобланади.

Ёрлиқ