Қирғизистон давлати Евроосиёдаги савдо тўсиқларини олиб ташлашни таъкидлади
Қирғизистон Бош вазири Ереванда бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишда " Бизнинг асосий мақсадларимиз тўсиқларни олиб ташлаш ва ўзаро бизнес усулларини соддалаштириш орқали фуқароларнинг ҳаёт сифатини яхшилашдир деб таъкидлади.
Арманистон Республикаси пойтахти Ереван шаҳрида Евроосиё ҳукуматлар келишувининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон бош вазири Акилбек Жапаров бу йиғилишда сўзлаган нутқида, жорий йилда унинг мамлакати Евросиё институтларига раҳбарлик қилади ва бу иқтисодий институт ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилиши мураккаб геосиёсий ва геоиқтисодий шароитда ўтади деб эълон қилди.
Акилек Жапаров биз ҳаммамиз ягона мақсад сари содиқмиз, бу ҳам мамлакатлар ва халқлар фаровонлиги йўлида яқинлашув тамойилларини илгари суриш орқали Евроосиё иттифоқини мустаҳкамлашдир деб қўшимча қилди.
Шу ҳолда Қозоғистон бош вазири Алихон Исмоилов Евоосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишда Евроосиё-иқтисодий иттифоқи доирасида амалга оширилаётган фаол ҳаракатлар ўзаро савдо-саноат кооперациясини кенгайтириш, транспорт логистикасини ривожлантириш ҳамда аҳоли ва савдонинг бошқа долзарб масалалари билан боғлиқ вазифаларини узлуксиз ва тизимли ҳал этиш имкониятини беради деб таъкидлади.
Алихон Исмоилов сўзларининг бошқа қисмида умуман олганда ушбу иттифоқ ташкил этганидан бери Қозоғистон Евроосиё иқтисодий иттифоқини мамлакатларга қайта ишланган маҳсулотлар экспортини 64 фоизга оширган деб қайд этди.
Бу эса маҳсулотлар ассортименти вақт ўтиши билан якуний товарлар фойдасига кенгайиб бориши билан боғлиқ.