Қозоғистонда январ ойида содир бўлган воқеаларнинг айрим иштирокчилари афв этилиб, жазолар енгиллаштирилди
(last modified Fri, 28 Oct 2022 07:38:08 GMT )
октябр 28, 2022 12:38 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда январ ойида содир бўлган воқеаларнинг айрим иштирокчилари афв этилиб, жазолар енгиллаштирилди

Қозоғистон Сенати ўзининг ялпи мажлисида ушбу мамлакатда жорий йилнинг январ воқеалари айрим иштирокчиларига амнистия тўғрисидаги қонунни маъқуллади.

Қозоғистон сенати вакили Владимир Валковнинг дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 15 мингга яқин киши амнистияга оид сўзларига кўра. Шу кунгача январ воқеалари бўйича 1112 нафар маҳкумдан фақат 128 нафари қамоқхонага жўнатилган.

У қўшимча қилди: Мазкур қонуннинг тасдиқланиши билан яқин 6 ой ичида 40 дан ортиқ ва яна 50 га яқин шахс жазони ўташдан озод этилади, яна 171 нафар шахс жиноий ҳуқуқбузарликлар ҳамда унчалик оғир бўлмаган ва ўртача оғирликдаги жиноятлар учун жиноий жавобгарлик ва жазодан озод этилади.

Шу билан бирга, суд томонидан маҳкумларга нисбатан амнистияни қўллаш бўйича якуний қарор ҳар бир шахс учун алоҳида қабул қилинади. Шунингдек, оғир жиноят содир этган ва уларнинг ишлари судларда кўриб чиқилаётган 363 нафар шахсга нисбатан амнистия ҳукми чиқарилган пайтда қўлланилади.

Умуман олганда, 4-7 январ кунлари ҳибсга олинган фуқаролар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва ҳарбийлар амнистияга киришади.

Оғир жиноят содир этган шахслар суд томонидан тайинланган жазонинг тўртдан уч қисмига, ўта оғир жиноят содир этганлар эса ярмига қисқартирилади.

Терроризм, экстремизм, коррупсия, давлатга хиёнат, оммавий тартибсизликлар уюштириш (вояга етмаганлар бундан мустасно), қийноқлар, вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятлар содир этган шахслар амнистияга кирмайди.

 

Ёрлиқ