Осиё тараққиёт банки Тожикистонга 43 миллион доллар ёрдам ажратди
Осиё тарақиёт банки Тожикистон жанубида йўл ҳаракати хавфсизлигини яхшилаш учун 43 миллион 200 минг доллар ажратди.
Осиё тараққиёт банки Тожикистон учун энг йирик кўп томонлама донор ҳисобланади. Бу банк 1998 йилдан бери бу давлатга икки миллиард 500 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратган бўлса, шундан бир миллиард 800 миллион доллардан ортиғи грантдир.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Осиё тараққиёт банкининг Марказий ва Ғарбий Осиёдаги бош дирекри Евгений Жуков бу грантнинг бир қисми аёлларнинг ижтимоий ва иқтисодий фаолиятига киришни кенгайтиришга сарфланади деб хабар қилди.
Евгений Жуков шунингдек Осиё тараққиёт банки асосий халқаро йўл йўлакларини яхшилаш учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатди ва ҳозирда ички йўллар тармоғини мустаҳкамланмоқда деб изоҳлади.
Бу грант эса 2020- йилда “Данғара-Оқмазор" ва “Ҳулбук- Кангурт" автомобил йўлларининг бир қисмини реконструкция қилиш, йўл бошқариш тизимини ривожлантириш ҳамда хотин-қизларнинг иқтисодий ва ижтимоий соҳа объектларидан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш бўйича 67 миллион 500 минг доллар миқдоридаги грантларнинг қўшимчаси ҳиосбланади