ноябр 07, 2022 13:09 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ва Афғонистоннинг айрим қисматларида кучли зилзила содир бўлди
    Тожикистон ва Афғонистоннинг айрим қисматларида кучли зилзила содир бўлди

Тожикистон ва Афғонистоннинг баъзи ҳудудларида Рихтер шкаласи бўйича 5,4 балли зилзила содир бўлди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистоннинг Бадахшон вилоятидаги Толибон ҳукуматининг ахборот ва маданият бошлиғи Муиззиддин Аҳмадий зилзила бу вилоятнинг Шуғнон туманининг бир қисмини силкинди деб маълум қилди.

Бошқа томондан АҚШ геология хизмати бугун эрталаб Бадахшон вилоятининг  Жерм туманида Рихтер шкаласи бўйича 5,4 магнитудали зилзила содир бўлганини эълон қилди.

Бундан ташқари эълон қилинган маълумотга биноан зилзила Тожикистоннинг  Афғонистондаги Бадахшон вилоятига тутган қисмларида ҳам сезилган.

Ҳозирча бу зилзила қурбонлари ва эҳтимолий вайроналари ҳақида ҳеч қандай маълумот эълон қилинмаган.

Бу зилзила  103 километр чуқурликда содир бўлган.

Ёрлиқ