Имомали Раҳмон: Тожикистон табиий музликларининг 1000 та музлиги бутунлай ериб кетган
Тожикистон республикаси президенти бу мамлакатдаги 13000 та табиий музликдан 1000 таси тўлиқ эриб кетгани ва "Федченко" номи билан машҳур бўлган энг йрик континентал музлик ҳажми сезиларли даражада камайганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Миср мамлакатининг Шармушшайх шаҳрида БМТнинг иқлим ўзгариши бўича конвенсияси иштирокичларининг 27-конференцияси доирасида ўз мамлакати миллий павильонининг очилиш маросимидаги нутқида шубҳасиз иқлим ўзгариши дунёнинг турли минтақаларига мамлакатларнинг иқтисодий, ижтимоий ва экологик жараёнларига бевосита таъсир қилади. Бизнинг фикримизча бу ҳодисанинг асосий кўрсаткичларидан бири глобал исиш натижасида табиий музликларнинг қаттиқ эриши бўлиши мумкин. Бунга яққол мисол сифатида Тожикистондаги табиий музликларнинг тез эришини келтириши мумкин. Шунингдек Тожикистондаги 13 минг табиий музликдан 1000 таси тўлиқ эриб кетган ва Федченко номи билан машҳур бўлган энг йирик континентал музлик ҳажми сезиларли даражада камайди деб эълон қилди.
Тожикистон президентининг сўзларига биноан, аҳоли сонининг ўсиши ва иқтисодий тараққиёт туфайли сув истеъмолининг ортиши билан бирга чучук сув таъминотининг асосий манбаларидан бири бўлган табиий музликларнинг тез эриши жуда салбий оқибатларига олиб келиши мумкин. Ўз-ўзидан кўриниб турибтики, бу нозик масала жаҳон ҳамжамияти, айниқса сиёсий етакчиларининг диққат марказида бўлиши керак деб қўшимча қилди.
Йиғилишда Тожикистон президенти 2025-йилнинг " Халқаро музликларни ҳимоя қилиш йили" деб эълон этишни таклиф қилди.
Тожикистон президенти бу мамлакатнинг " табиий музликларини ҳимоя қилиш бўйича махсус халқаро жамғармани ташкил этиш таклифини яна бир бор таъкидлади.