Қозоғистон президенти: ислом қадриятлари миллий бирлигини мустаҳкамлаш омилидир
(last modified Thu, 10 Nov 2022 09:30:28 GMT )
ноябр 10, 2022 14:30 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон президенти: ислом қадриятлари миллий бирлигини мустаҳкамлаш омилидир
    Қозоғистон президенти: ислом қадриятлари миллий бирлигини мустаҳкамлаш омилидир

Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Токаев исломий қадриятларни ушбу мамлакат миллий бирлигини мустаҳкамлаш омили деб ҳисоблади.

Эрон телерадиокомпаиясининг ўзбек тилидаги сайтининнг хабар қилишича, кеча Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Токаев мамлакатнинг  Аттирау вилояти халқи билан учрашувида қозоқларнинг аждодлари асрлар давомида ислом динига эътиқод қилиб келган ва шароит меъёрларини миллий турмуш тарзи билан уйғунлаштириб келган. Шу сабабдан исломий қадриятлар миллий бирликни мустаҳкамлашга ёрдам беради деб айтди.

Токаев сўзларининг бошқа қисмида минтақа ва дунёдаги мавжуд вазиятга тўхталиб ўтиб, бугунги кунда дунёда юз бераётган турли низоларнинг асосий сабабаларидан бири диний тафовутлар эканлигини қўшимча қилди.

Қарйиб икки ой олдин Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари йиғилиши иширокчилари экстремизм ва терроризмга қарши курашга алоҳида урғу беради.