Тожикистон ва Хитой қўшма аксилтеррор машқларни ўтказишади
Тожикистон ва Хитой унинг асосида икки давлат камида йилига бир марта қўшма аксилтеррор машқларни ўтказишни мўлжалланган шартнома имзоламоқчи.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Хитой ва Тожикистон ўртасидаги ҳукуматлараро битим матнида қушма асилтеррор машғулотларини ўтказишдан мақсад икик давлат ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни янада ривождантиришдан иборат деб келтирилган.
Махсус аксилтеррор бўлинмаларидаги қўмондонлик ва назорат органлари ўртасидаги мувофиқлаштириш даражасини, махсус бўлинмаларини ўзаро ҳамкорлиги даражасини, икки давлат махсус бўлинмалари тайёрарлиги ва тактик маҳоратини ошириш, Тожикистон ва Хитой қўшма машғулотларининг бошқа мақсадларидандир.
Келишув матнига кўра, терроризмга қарши қўшма машқларни ўтказиш вақти, жойи, мавзуси, тартиби ва бошқа масалаларни ҳар икки томона мувофиқлаштирган.
Қўшма аксилтеррор машғулотларида мезбон давлат ҳарбийларини қурол-яроқ ва ҳарбий техника билан таъминлайди, ҳамда ҳарбий техниканинг олдиндан белгиланан йўллар орқали кириб келиши ва ҳаракатланиши учун қулай шарт-шароитларини таъминлайди.
Тожикистон ва Хитой ҳарбийлари бундан олдин Тожикистоннинг Бадахшон вилоятининг Ишкошим ҳудудидаги ҳарбий базада ва Тожикистон ИИВнинг Ромит дарасидаги базада машғулотлар ўтказган эди.
Тожикистон парламенти ўтган йилнинг октябр ойида махсус келишувни маъқуллаганди. Бу келишувга биноан, Хитой Тожикистон ИИВнинг Бадахшон вилоятининг Вахон туманида уюшган жиноятчиликка қарши курашуви тезкор гуруҳи учун махсум база қуради.