Остона Москвадан Қозоғистон ҳақидаги салбий хабарларга муносабат билдиришни сўради
(last modified Fri, 25 Nov 2022 09:18:36 GMT )
ноябр 25, 2022 14:18 Asia/Tashkent
  • Остона Москвадан Қозоғистон ҳақидаги салбий хабарларга муносабат билдиришни сўради
    Остона Москвадан Қозоғистон ҳақидаги салбий хабарларга муносабат билдиришни сўради

Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари россиялик экспертнинг сўзларини қоралар экан, Москвадан бу давлат ҳақидаги салбий хабарларга муносабат билдиришни сўради.

Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко россиялик экспертнинг ушбу мамлакат ҳудудида фашист жараёнлари бошланиши эҳтимоли ҳақидаги баёнотларини қоралади.

Қозоғистон ҳудудида ҳеч қандай фашистлар жараёни йўқлигини таъкидлар экан, у шундай деди: Бу каби баёнотлар юзасидан президент, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ва Қозоғистоннинг бошқа расмийлари, жумладан парламент раислари ҳам аввал ҳам кўп марта изоҳ беришган.

Василенко қўшимча қилди: Биз ишонамизки, биринчидан, бундай экспертларнинг баёнотлари Россия Федерациясининг расмий позициясини акс эттирмайди. Иккинчидан, улар Қозоғистон ва Россия ўртасидаги яқин анъанавий муносабатларга путур етказади. Учинчидан, федерал каналлардан бирида бундай позицияларни ифодалаш Москва томонидан муносиб жавобга лойиқдир.

Яқинда “Россия 1” телеканалининг “Владимир Соловёв билан оқшом” кўрсатувида Виктор Драбинский исмли россиялик мутахассислардан бири Қозоғистонни Россиянинг Украинадан кейинги навбатдаги муаммоси деб атади.

У айтди:У ерда (Қозоғистон) ҳам айни пайтда Украинада бўлаётган нацист жараёнларни бошлаши мумкин. Кўплаб руслар ва  ерлар ва Қозоғистондаги Семипалатинск лабораторияси ва бизнинг Руссатомимиз учун ядро ёқилғиси ҳам бор.