БМТ Афғонистонга миллиардлаб доллар ёрдам беради
БМТ жорий йил (2023) Афғонистонга 4,6 миллиард доллар хайрия қилади.
БМТ Бош котибининг гуманитар масалалари ва ёрдам бўйича ўринбосари, Мартин Гриффитс Толибон вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари Абдусалом Ҳанафий билан учрашувида бу ташкилотнинг Афғонистон халқига 4,6 миллиард долларлик ёрдам кўрсатишига тўхталиб бу ёрдам БМТнинг дунёдаги энг йирик гуманитар фаолияти ҳисобланади деб айтди.
БМТнинг ушбу вакили Griffits Афғонистонга сафаридан мақсадни кўпроқ инсонпарварлик фаолиятига қаратишни кўриб чиқиб, бундай вазиятда аёллар ва болаларга ёрдам бериш учун аёл ходимларнинг бўлиши заруратдир деб қўшимча қилди.
Толибон вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосраи Абдусалом Ҳанафий БМТ ва бошқа институтларининг Афғонистон халқига кўрсатаётган ёрдами учун ўз миннатдорчлигини билдириб, сўнгги 43 йил ичида Афғонистон хориий кучларнинг босиб олиши ва тажовузи туфайли кўплаб жароҳатлар олди ва халқаро ёрамга муҳтож деб изоҳлади.
Ҳанафий аёлларнинг исломдаги мавқеи ва қадрига ҳам урғу бериб бу борадаги муаммоларни тушуниш билан ҳал қилиш керак деб иддао қилди.
Толибон ҳаракатининг аёлларининг хусусий муассасаларда, айниқса халқаро ташкилотларда ишлашга тўсқинлик қилиш ҳақидаги яқинда қабул қилган қарори ҳам бу гуруҳнинг ўрта мактаб ва университетларда қизларнинг ўқишига қарши чиққан аввалги қарорлари ҳам кўп аксиламалларга сабаб бўлди.