Қирғизистон президентининг Эронга бўлажак сафарида бир қатор ҳамкорлик ҳужжатлар имзоланади
Эрон Ислом республикасининг Бишкекдаги элчиси Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг яқин кунларда Теҳронга ташриф буюришини маълум қилиб, бу сафарда икки давлатнинг тегишли ташкилотлари бу сафарни амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда деб изоҳлади.
Эрон телерадиокомпаинясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эроннинг Бишкекдаги элчиси Саъид Харрозий матбуот анжуманида, Қирғизистон ТИВ раҳбари ва президентининг яқин кунларда Эронга таширфи кун тартидбида эканлигига тўхталиб, Эрон Қирғизистон томони билан барча соҳаларда ўзаро ҳамкорлик ва муносатларин йўлга қўйшга тайёр Қирғизистон томони билан ҳамкорликларда чегара йўқ деб изоҳлади.
Саъид Харрозий ўз сўзларида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг 13-йиғилиши кун тартибига қўйилганига ишора қилиб бу йиғилишда 10 та ҳужжат имзоланганини қўшимча қилди.
Қирғизистоннинг АКИ пресс ахборот агентлиги Теҳроннинг Бишкекдаги элчисига таяниб Эрон Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи ва Қирғизистон мудофаа вазири телефон орқали мулоқотида томонлар ҳарбий соҳадаги алоқаларни давом эттириш ниятини тўлиқ тасдиқлади деб қўшимча қилди.
Aki Press шунингдек қўшимча қилиб маълум қилдики, Саъид Харрозий икки давлат ўртасидаги муносаатардаги муҳим масаларадан бири Қирғизистонниниг Эрон портлари айниқса Бандар Аббос ва Чобаҳор портлари имкониятларидан очиқ денгиз ва жаҳон бозорларга чиқиш учун фойдаланиш эканлигини эслатиб ўтгани ва жорий йилда бу борада амалий қадамлар қўйилади деан умиддамиз деб айтди.
Эрон Ислом республикасининг Бишкек шаҳридаги элчиси сўнгги йилларда Теҳрон ва Бишкек ўртасидаги савдо ҳажми ортганига тўхталиб, Теҳрон ва Евроосиё ўртасида эркин савдо битимни имзоланиши ва жорий йилда унинг амалга оширилиши бошланиши муносабати билан савдо айирбошлашда сезиларли сакраш кутилмоқда деб сўзларини якунлади.