Ҳиндистон ва МО давлатлари Афғонистонда инклюзив ҳукуматни ташкил этишни таъкидламоқда
(last modified Thu, 09 Mar 2023 06:35:31 GMT )
март 09, 2023 11:35 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон ва МО давлатлари Афғонистонда инклюзив ҳукуматни ташкил этишни таъкидламоқда
    Ҳиндистон ва МО давлатлари Афғонистонда инклюзив ҳукуматни ташкил этишни таъкидламоқда

Деҳли шаҳрида ўтказилган Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари қўшма ишчи гуруҳининг йиғилишида Афғнистонда инклюзив ҳукуматни ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.

Эрон телерадиокмпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари -, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон мамлакатларининг  Деҳлида бўлиби ўтган махсус вакиллари ва юқори мартабали шахслари йиғилишида қатнашганлар Афғонистондаги вазият, ҳамда бу мамлакатнинг сиёсий, хавфсизлик ва гуманитар аҳволини ҳам муҳокама қилдилар.

Йиғилиш якунида чиқарилган баёнотга биноан, қатнашувчилар барча афғонистонликлар ҳуқуқлари, айниқса аёлларнинг таълим ва меҳнат қилиш ҳуқуқини ҳурмат қиладиган инклюзив сиёсий тузилмани шакллантириш муҳимлигини ҳам таъкидладилар.

Йиғилиш қатнашувчилари терроризм, экстремизм ва наркотрафиканинг минтақавий таҳдидлари, ҳамда бу таҳдидларга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш имкониятлари юзасидан фикр алмашдилар.

Деҳли шаҳрида  бўлиб ўтган бу учрашувда Афғонистон  ҳудудидан бошпана бериш, ўқитиш, режалаштириш ёки террорчилик фаолиятларни таъминлаш учун фойдаланмаслик кераклиги ҳам таъкидланди.