Афонистонда ИШИД террорчи гуруҳининг иккинчи рақамли шахси йўқ қилинди
Афғонистондаги Толибон ҳукумати разветка хизмати бу мамлакат шимолидаги Балх вилоятида ИШИД террорчи гуруҳининг иккикчи рақамли етакчисини ҳалок бўлганини хабар қилди.
Эрон телералдиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистондаги Толибон муқваққат ҳукуматининг разветка бошқармаси кеча тунда хавфсизлик кучларининг яқинда Балх вилояти маркази Мазори шариф шаҳрининг бешинчи, саккизинчи ва ўнинчи хавфсизлик туманларида ўтказган амалиётларда 3 муҳим ва ИШИДнинг таниқли аъзолари жумладана Мавлавий Зиёутдин бу гуруҳнинг иккинчи рақамли шахси ҳалок бўлганини маълум қилди.
Толибон ҳарккати муваққат ҳукумати разветка бошқармаси шунингдек ИШИД террорчи гуруҳининг таниқли аъзоси бўлган Абуумар Афридий ва Салмон Тожикистоний ҳам ушбу амалиётда ўлдирилган деб эълон қилди.
Бундан ташқари хавфсизлик кучлари Форёб вилоятида Балх губернатори Муҳаммаддовуд Музмалнинг ўлдиришида қатнашган ИШИД гуруҳи аъзосини аниқлгаб олганини хабар қилди.
Бу шахслар Афғонистонда терактлар учун ИШИД томонидан жўнатилган Тожикистон фуқаролари эканиги айтилади.
Бу эса кеча Толибон хавфсизлик кучлари Жузжон вилоятида ИШИД террорчи гуруҳининг баъзи қурол-яроқ ва ўқ-дориларини қўлга киритгани ҳақида хабар бергани пайтига тўғри келади.
Толибон ҳаракати манбалари бу ўқ-дорилар Жузжон вилоятининг Шибирғон шаҳрида ИШИД террорчи гуруҳига тегишли жамоа уйини аниқлаб чоғида топилганини маълум қилди.