2023-йилнинг февраль ойида Қозоғистон олтин экпорти бўйича рекордчига айланди
апрел 10, 2023 15:44 Asia/Tashkent
Бутунжаҳон олтин кенгашининг жорий 2023-йил феврал ойидаги ҳисоботига асосан, Қозоғистон дунёдаги энг кўп олтин экспортчисига айланди.
Бутунжаҳон олтин кенгаши жорий 2023-йилнинг феврал ойида Жаҳоннинг марказий банклари валюта захирлари учун 51,7 тонна олтин сотиб олганини хабар қилди.
Бу кенгаш ўз баёнотида фақат бир ой ичида ягона сотувчи Қозоғистон Миллий банки бўлиб бу ой захираларини 13 тоннасини сотган деб қўшимча қилди.
Бундан ташқари, февраль ойида энг катта давлат олтин харидорлари 24,9 тонна билан Хитой ва 22,5 тонна билан Туркия бўлган деб айтилган.
Ўзбекистон ҳам олтин захираларни 8,1 тоннага, Сингапур 6,8 тонна ва Ҳиндистон 2,8 тоннага оширган.
Ёрлиқ