апрел 24, 2023 18:02 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда теракт зарарсизлантирилди ва 19 нафар ҳибсга олинди
    Қозоғистонда теракт зарарсизлантирилди ва 19 нафар ҳибсга олинди

Қозоғистон Миллий хавфсизлик хизмати бу мамлакат жанубида терактнинг зарарсизлантирилгани ҳамда 19 нафарни қўлга олинганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон Милллий хавфсизлиги мамлакат жанубида содир этилган терактнинг олди олинганини хабар қилди.

  Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси ҳисоботига асосан, жорий йил бошидан буён аксилтеррор бўлинмалари Қозоғистоннинг жанубий минтақасида қўлбола портловчи қурилма ёрдамида хорижлик фуқаро томонидан тайёрланган терактнинг олди олинган.

Бу ҳаракатлар билан бир вақтда, Остона шаҳрида ҳам экстремистик бир ячейка аниқланиб тор-мор этилди. Бу ячейканинг 8 нафар аъзоси террорчилик гуруҳ тузиш, терроризмни тарғиб қилиш ва молиялаштириш ҳамда бошқа жиноятларда гумон қилинмоқда.

Хабарга асосан 19 киши ҳибсга олинган ва 4 нафр қозоғистонлик ҳам қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Қозоғистон қонунчилигига биноан, агар ҳаракатлар қурол ва ёки портловчи моддалардан  қурол ёки предсметлар сифатида фойдаланса ва фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига хавф солса ўша шахснинг мол- мулки мусадара этилади ва унинг ўзи 8-12 йилга қамқоқа олинади.

Ёрлиқ