Ашхободдаги халқаро транспорт ва транзит учрашуви якунланди
(last modified Sun, 07 May 2023 04:46:02 GMT )
май 07, 2023 09:46 Asia/Tashkent
  • Ашхободдаги халқаро транспорт ва транзит учрашуви якунланди
    Ашхободдаги халқаро транспорт ва транзит учрашуви якунланди

Туркманистоннинг Ашхобод шаҳридаги “Транспорт ва халқаро транзит йўлаклари; уланиш ва ривожланиш 2023” халқаро конференсия якунланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бир неча кун аввал Ашхободда бошланган “Транспорт ва халқаро транзит йўлаклари, уланиш ва ривожланиш” деб номланган халқаро йиғилиш якунига етди. Ушбу йиғилиш Туркманистон, Эрон юқори мартабали амалдорлари ва бошқа давлатларнинг транспорт масалалари вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.

Мазкур халқаро учрашувда мавжуд ҳамкорликни мустаҳкамлаш, янги компаниялар билан алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида 100 га яқин икки томонлама учрашувлар ўтказилиб, 26 та шартнома имзоланди.

Туркманистон Президенти мазкур йиғилишнинг очилиш маросимидаги табригида шундай деди:“Мамлакатнинг шарқий ва марказий ҳудудларини боғловчи юқори тезликдаги автомобил йўлининг Ашхобод-Туркманбоши автомобил йўли билан боғланиши юк ва тиркамаларнинг Ўзбекистондан Каспий денгизидаги халқаро портга, у ердан эса Кавказ, Европа, Россия жануби ва Шимолий Эрон ва Форс кўрфази ва Уммон денгизигача бўлган ҳудудларга чиқиш имконини беради.Ўзбекистон-Туркманистон-Ерон-Уммон халқаро транспорт коридорини фаоллаштириш ва Афғонистон-Туркманистон-Озарбайжон-Озарбайжон-Грузия йўналишида йўлак яратиш масаласи минтақадаги барча давлатларнинг диққат марказида”.

Умумий учрашувларда иштирокчилар дунё мамлакатлари транспорт-логистика сектори олдида турган янги вазифаларни, ўзаро манфаатли алоқаларни чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилдилар.