Қирғизистон-Ўзбекистон автомобил заводи қурилиши бошланди
(last modified Tue, 16 May 2023 08:34:34 GMT )
май 16, 2023 13:34 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон-Ўзбекистон автомобил заводи қурилиши бошланди
    Қирғизистон-Ўзбекистон автомобил заводи қурилиши бошланди

Чуй вилоятида икки давлат юқори мартабали расмийлари иштирокида Қирғизистон-Ўзбекистон автомобил заводи қурилиши бошланди.

Қирғизистон бош вазири Ақилбек Жабаров Чуй вилоятига сафари чоғида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида янги автомобил йиғиш ва ишлаб чиқариш заводининг очилишида иштирок этди.

Жабаров икки қардош давлат бирлигини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган Қирғизистон ва Ўзбекистон президентларига миннатдорлик билдирди. У айтди:Бугун икки давлат ўртасидаги дўстлик янги босқичга кўтарилди. Ўзаро учрашувлар мамлакатларимиз ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлайди ва кенгайтиради.

Жабаров давом этди: Йиғувчи завод қурилиши ва енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳар икки давлат учун муҳим стратегик лойиҳадир.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023-йил январ ойида бўлиб ўтган расмий ташрифи чоғида Қирғизистон ҳудудида завод қуриш бўйича келишувга эришилган эди.

Мазкур заводнинг ишлаб чиқариш қуввати дастлабки босқичда йилига 10 минг дона автомобилни ташкил этади ва мингдан ортиқ доимий иш ўрни яратилади.

6 йил ичида 30 минг дона автомобил ишлаб чиқариш, 2 минг иш ўрни яратиш режалаштирилган. Бу заводда Чевролет, Даеwоо ва Исузу автомобиллари ишлаб чиқарилади.