июн 04, 2023 17:09 Asia/Tashkent
  • Тожикистон президенти дунёнинг иқлим ўзгаришига эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади
    Тожикистон президенти дунёнинг иқлим ўзгаришига эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади

Тожикистон республикаси президенти иқлим ўзгариши ва табиий музликларнинг эриши билан боғлиқ ҳолда халқаро ҳамжамиятнинг биргаликдаги ҳаракатлари зарурлигига урғу берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон президенти  Имомали Раҳмон  Қирғизистоннинг Чўлпон ота шаҳрида бўлиб ўтган, Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи етакчиларининг иккинчи  йиғилишида сўзлаган нутқида, Душанбе ҳукуматнинг Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий, савдо, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик қилишда позициясини тушунтириб берди.

Тожикистон президенти шунингдек минтақа давлатларини Европа Иттифоқи билан озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, гидроэнергетика, яшил энергия ва рақамлаштириш соҳаларида алоқаларни фаоллаштириш зарурлигини ҳам қўшимча қилди.

Европа Иттифоқи ўзининг “Global Gateway”  стратегияси доирасида  " Роғун" ГЭСи қуришни ривожлантириш ва Тожикистондаги фаол ГЭСни реконструкция қилишда иширок этиши керак деб умид билдирди Имомали Раҳмон.

Ёрлиқ