Афғонистоннинг таълим соҳасига Толибон босими давом этмоқда
Толибон ҳукуматининг сўнгги қарорида Афғонистонда хорижий муассасаларнинг таьлим фаолияти тақиқланди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) маълум қилди:Толибоннинг Афғонистондаги хорижий муассасаларнинг таьлим фаолиятини тақиқлаш ҳақидаги янги қарори ортидан 500 минг бола, жумладан, 300 минг қиз таьлимдан маҳрум бўлади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби матбуот котиби Стефан Дюжаррик Толибоннинг бу қарорини танқид қилиб, буни орқага қадам деб атади. Унинг айтишича, халқаро институтларнинг таьлим соҳасидаги фаолиятини тақиқлаш Афғонистондаги аёллар, қизлар ва ўсмирларга салбий таьсир кўрсатади.
Афғонистонда икки йил аввал ҳукуматни қайта тиклаган Толибон таълим соҳасида чекловчи қарорлар қабул қилган. Толибон қарорига кўра, олтинчи синфдан юқори бўлган қизлар ва ўқувчи қизлар ҳамон таълимдан маҳрум.
Бугун Афғонистондаги қизлар ва талаба қизларнинг таълим олишдаги чекловлари шундай бир пайтда давом этмоқдаки, Кобул шаҳрида китоб кўргазмаси очилди ва бу кўргазмада аёллар ва қизларнинг иштироки ҳам паст, аммо ушбу кўргазманинг очилиш маросимида иштирок этган Толибон аъзолари маърузачилар таълим ва илм ўрганиш муҳимлигини таъкидладилар
Бу Толибон ҳукумати ҳар доим қизларнинг таълим олишини вақтинчалик ман этишни таъкидлаб келади, бу қарор тахминан икки йилдан бери амалда.