Осиё тараққиёт банки раҳбари Тожикистон президенти билан учрашди
(last modified Tue, 13 Jun 2023 05:49:05 GMT )
июн 13, 2023 10:49 Asia/Tashkent
  • Осиё тараққиёт банки раҳбари Тожикистон президенти билан учрашди
    Осиё тараққиёт банки раҳбари Тожикистон президенти билан учрашди

Осиё тараққиёт банки президенти билан Тожикистон президенти ўртасидаги учрашувда ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.

Осиё тараққиёт банки Тожикистоннинг асосий молиявий донори бўлиб, 2018-йилдан буён мамлакат иқтисодиётини қайтаришсиз қўллаб-қувватлаб келмоқда.

 Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, икки кунлик сафар билан Тожикистонга борган Осиё тараққиёт банки раҳбари Масацугу Асакава бу мамлакат президенти Имомали Раҳмон билан учрашиб, суҳбатлашган.

Ушбу учрашувда Раҳмон ўз мамлакатининг Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорлик даражасидан мамнунлигини билдирди ва шундай деди:25 йиллик ҳамкорлик давомида ушбу банк Тожикистоннинг турли ҳудудларида 2,5 миллиард доллардан ортиқ миқдорда 180 та лойиҳани молиялаштирган, шундан 1,9 миллиард доллардан ортиғи грантлардир.

Ушбу ҳисоботга кўра, ушбу ёрдамларнинг қарийб 34 фоизи транспорт соҳасига, 24 фоизи энергетика секторига, 12 фоизи давлат бошқаруви секторига ва 11 фоизи қишлоқ хўжалиги секторига, қолган қисми эса соғлиқни сақлаш, таълим, молия ва шаҳар инфратузилмасига йўналтирилган.

Осиё тараққиёт банки президенти ва Тожикистон президенти ўртасидаги учрашувда ҳам ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари сифатида энергетика соҳасини ривожлантириш ва иқлим ўзгариши масалалари алоҳида таькидланди.