Толибон Жаҳон банкидан тугалланмаган лойиҳаларини амалга оширишни қайта бошлашни сўради
(last modified Thu, 03 Aug 2023 05:15:27 GMT )
август 03, 2023 10:15 Asia/Tashkent
  • Толибон Жаҳон банкидан тугалланмаган лойиҳаларини амалга оширишни қайта бошлашни сўради
    Толибон Жаҳон банкидан тугалланмаган лойиҳаларини амалга оширишни қайта бошлашни сўради

Афғонистон муваққат ҳукумати Жаҳон банкидан урушдан вайрон бўлган ушбу мамлакатнинг тугалланмаган лойиҳаларини амалга оширишни қайта бошлашни сўради.

Кеча Афғонистоннинг 2,4 миллиард долларлик савдо камомади ҳақидаги ҳисоботида Жаҳон банки Толибоннинг иқтисодий фаолиятини ижобий баҳолади.

Ушбу ҳисоботдан сўнг ушбу гуруҳ Жаҳон банкига ўз сўровларини тақдим этди.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Афғонистондаги “Толибон” ҳаракатининг муваққат ҳукумати Жаҳон банкидан урушдан вайрон бўлган ушбу мамлакатнинг тугалланмаган лойиҳаларини амалга оширишни қайтадан бошлашни сўради.

Толибон тугалланмаган ва ташлаб кетилган лойиҳалар ҳақида гапирмади.

Муваққат Толибон ҳукуматининг иқтисодий масалалар бўйича идораси Жаҳон банкининг Афғонистон бўйича сўнгги ҳисоботини олқишлади ва баёнотда эълон қилди:Агар халқаро ҳамжамият ушбу иқтисодий фаолиятда конструктив иштирок этса, санксиялар бекор қилинса ва активлар озод этилса, Афғонистонда ҳар томонлама иқтисодий ривожланиш ва тараққиётга эришиш мумкин.

Қайд этиш жоизки, Афғонистондаги баьзи ижобий иқтисодий ўзгаришларни тасдиқлашига қарамай, Жаҳон банки ўз ҳисоботида шундай ёзган эди:"Афғон оилаларининг ярмидан кўпи ўз ҳаётларини сақлаб қолиш учун жиддий муаммоларга дуч келишда давом этмоқда ва халқаро ёрдамга тобора кўпроқ боғлиқ".

Толибоннинг иқтисодий масалалар бўйича идораси, шунингдек, халқаро ташкилотлардан Афғонистондаги ўзгаришлар билан аниқ мулоқот қилишни ва дунёга мамлакатнинг ҳақиқий аҳволи ва эришилган ютуқларни тушунишга имкон беришни сўради.

Афғонистон Иқтисодий ишлар департаменти мамлакатдаги инфляциянинг пасайиши бўйича ҳисобот тақдим этар экан, шундай деди:Афғонистон миллий валютаси бўлмиш афғони қиймати хорижий валюталарга нисбатан мустаҳкамланди ва бу истеъмол товарлари (озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат) нархларининг пасайишига олиб келди.