Тожикистон РФда терактлар бўлиши ҳақида қандай билганини маълум қилди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i8656-Тожикистон_РФда_терактлар_бўлиши_ҳақида_қандай_билганини_маълум_қилди
Тожикистон ИИВнинг маълум қилишича, 12 нафар марказий осиёлик Россияда террорчиликларни режалаштираётгани ҳақида вазирлик томонидан қўлга олинган шахс сўзлаб берган. Унинг қариндоши Сурияда жанг қилаётгани айтилмоқда.
(last modified 2023-08-17T06:23:31+00:00 )
ноябр 14, 2016 11:11 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ИИВнинг маълум қилишича, 12 нафар марказий осиёлик
    Тожикистон ИИВнинг маълум қилишича, 12 нафар марказий осиёлик

Тожикистон ИИВнинг маълум қилишича, 12 нафар марказий осиёлик Россияда террорчиликларни режалаштираётгани ҳақида вазирлик томонидан қўлга олинган шахс сўзлаб берган. Унинг қариндоши Сурияда жанг қилаётгани айтилмоқда.

Кун.ўз сайтига кўра,  ўтган ҳафтада Россия ФХХ Москва ва Санкт-Петербургда марказий осиёлик ўн кишини қўлга олгани хабар қилинган эди. Улар автоматик ўқотар қуроллар ва портловчи мосламалардан фойдаланган ҳолда Москва ва Санкт-Петербургда терактларни амалга оширмоқчи бўлган. Қайд этилишича, жангарилар ИШИД халқаро террорчилик гуруҳи раҳбарлари билан алоқада бўлганига иқрор бўлишган. Махсус амалиёт Россия ИИВ ҳамда Тожикистон ва Қирғизистон республикаси вакиллари билан ҳамкорликда амалга оширилган. 

Тожикистон ИИВ сайтида хабар қилинишича, вазирлик ходимлари Россиянинг йирик шаҳарларида қўпорувчиликларни амалга оширмоқчи бўлганларни биринчи бўлиб аниқлашган. 

"Оператив-қидирув ишлари натижасида Россия ҳудудида Тожикистон фуқароси И.Д. ушланди. У Сурияда ИШИД таркибида жанг қилаётган акаси И.К. кўрсатмаси билан, террорчиликларни содир этиш учун Сурияга кетишни режалаштираётган бўлган. Шундан сўнг, у Тожикистонга экстрадиция қилинди", — дейилади вазирлик хабарида. 

Ҳуқуқ-тартибот маъмуриятида маълум қилишларича, И.Д. берган кўсатмалар асосида Россияда террорчиликларни режалаштираётган марказий осиёликлар аниқланган ва қўлга олинган. Улардан йирик миқдорда портловчи моддалар ва ўқотар қуроллар тортиб олинган. 

Айни вақтда, тергов олиб борилаётгани сабабли, қўлга олинганларнинг исми-шарифи маълум қилинмаяпти.