Толибон: Покистонда уруш ҳақида буйруқ берилмаган
-
Толибон: Покистонда уруш ҳақида буйруқ берилмаган
Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олган Толибон ҳаракати ҳукумати матбуот котиби Покистонда уруш бошлаш ҳақида ҳеч қандай бйруқ берилмаган деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Толибон муваққат ҳукумати матбуот котиби Забеҳуллоҳ Мужоҳид ўз сўзларида Толибон раҳбари Покистонда уруш бошлашга буйруқ бермаган, аммо Толибон ҳукумати қошидаги Фатво бериш маркази бошқа давлатларда уруш Толибон раҳбари буйруғига биноан олиб борилиши кераклиги ҳақида фатво чиқарган деб таъкидлади.
Яқинда айрим Покистон ОАВлари Афғонистондаги Толибон ҳаракати етакчиси Покистонда урушга буйруқ бергани ҳақида хабар тарқатди аммо Тголибон матбуот котиби бу хабарларни рад этди.
Забеҳуллоҳ Мужоҳид шунингдек бу шариат ҳукмини етакчи эмас Толибон ҳукуматининг фатволар маркази таклиф қилгани аниқ деб қўшимча қилди.
Бундан ташқари Толибон орасидаги нуфузли шахслардан бири муфтий Абдул Рауф видеомурожаатида Афғонистон фуқароларининг хорижда жанг қилиш масъулияти йўқлигини маълум қилди.
Баъзи таҳлилчилар Афғнистонда Толибон ҳокимиятга келишининг бошида (2021 йил август) Покистонни ушбу ҳодисага алоқадор деб таниширдилар. Толибон назоратидаги Афғонистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар турли масалалар айниқса Покистондаги Таҳрик Толибон гуруҳи фаолияти юзасидан таранглашган.