Тожикистонда Тож-Ньюз ахборот агентлиги ёпиб қўйилди
(last modified Tue, 15 Nov 2016 10:41:51 GMT )
ноябр 15, 2016 15:41 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда Тож-Ньюз ахборот агентлиги ёпиб қўйилди

Тож-Ньюз ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, ушбу агентлик жорий йилнинг 14 ноябр кунидан фаолиятини тўхтатди

Тожикистонда Тож-Ньюз агентлигининг сайти ёпиб қўйилди. Тож-Ньюз ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, ушбу агентлик жорий йилнинг 14 ноябр кунидан фаолиятини тўхтатди. Унга кўра, ушбу ҳолат биз ва Тожикистондаги огоҳ жамият учун кутилмаган иш эмас. Нигоҳ нашриётининг фаолияти тугатилганидан кейин, Тож-Ньюз сайтининг ёпиб қўйилишини кутаётган эдик. Баёнотда келишича, ушбу ахборот агентлигининг фаолияти тугатилганидан кейин яна Тожикистондаги 2 та мустақил ахборот воситалари ҳам ёпиб қўйилиши кутилмоқда. Ушбу ахборот агентлигининг ёпиб қўйилиши барчага аёндир. Негаки, Тожикистонда мустақил оммавий ахборот воситалари ва эркин мухбирларнинг фаолият юритишлари учун лозим даражада шароитлар мавжуд эмас. 

Ёрлиқ