Жорий йилда Қирғизистон ташқи савдо ҳажми ошди
(last modified Tue, 12 Sep 2023 05:46:22 GMT )
сентябр 12, 2023 10:46 Asia/Tashkent
  • Жорий йилда Қирғизистон ташқи савдо ҳажми ошди
    Жорий йилда Қирғизистон ташқи савдо ҳажми ошди

Қирғизистоннинг 2023 йилнинг январ-июл ойларидаги ташқи савдо ҳажми қарийб 8,2 миллиард долларга етди.

Эрон телерадокомпаниясинминг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишча, жорий йилнинг январ-июл ойларида Қирғизистон ташқи савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,32 фоизга ошган.

Бу даврда экспорт 6,45 фоизга, импорт эса 29,4 фоизга ошди.

Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан товар айирбошлаш қиймати жорий йилнинг январ-июл ойларида қарийб 2,3 миллиард долларни ташкил этди. Айни пайтда экспорт 0,4 фоизга ошди, импорт эса 11,9 фоизга қисқарди.

Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар орасида Россия Қирғизистон билан ўзаро савдода энг катта улушга эга – 4,65 фоиз.

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИ) - Россия, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистондан иборат ҳукуматлараро иқтисодий иттифоқ.

 

Ёрлиқ