Қирғизистонлик уламолар сионистик режим жиноятларига норозилик билдирдилар
(last modified Tue, 07 Nov 2023 14:31:42 GMT )
ноябр 07, 2023 19:31 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонлик уламолар сионистик режим жиноятларига норозилик билдирдилар
    Қирғизистонлик уламолар сионистик режим жиноятларига норозилик билдирдилар

Қирғизистон Мусулмонлар бошқармаси уламолар кенгаши босқинчи сионистик режимнинг Фаластиннинг тинч аҳолисига қарши жиноятларини инсониятга қарши жиноят деб эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон  Республикаси Мусулмонлар бошқармаси уламолар кенгаши чиқарган баёнотида,  Исроил режимининг Фаластин тинч аҳолисига қарши ҳарбий ҳужумларини инсониятга қарши жиноят сифатида баҳолади. Қирғизистон уламолари ушбу баёнотида жума намозида Фаластин халқи учун дуо қилишга чақирдилар.

Бишкек ҳукумати яқинда сионистик режимнинг Ғазодаги Ал-Муъмадоний касалхонасига уюштирган ҳужумини кескин қоралаганди.

Қирғизистон халқи ҳам дунёнинг бошқа халқлари қатори ушбу давлат пойтахти Бишкек шаҳрида 23-октябр куни фаластинилкларни қўллаб- қувватлашда намойишлар ўтказиб Ғазода яшовчи фаластинилкларни қўллаб-қувватлаш учун махсус банк ҳисоби очишни талаб қилгандилар.

Қирғизистон вакиллари ҳам бир кунлик маошлари ва ойликларини Фаластин халқига ёрдам ҳисобига ўтказдилар.