ноябр 30, 2023 17:15 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиё ва Афғонистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорликлари ошиши кутилмоқда
    Марказий Осиё ва Афғонистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорликлари ошиши кутилмоқда

Марказий Осиё мамлакатлари ТИВ раҳбарлари ўринбосарларнинг йиллик йиғилиши жараёнида Қирғизистон ТИВ раҳбари Афғонистон вавазияти ҳамда минтақа мамлакталарини Кобул ҳукумати билан ўзаро алоқаларни янада оширишини таклиф қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Бишкекда бўлиб ўтган Марказий Осиё ТИВ  раҳбарлари ўринбосарларининг йғилишида, Қирғиғистон ТИВ раҳбари Жеенбек Колобаев Афғонистондаги вазият ҳақида гапириб,  Афғонистон мамлакатида тинчлик ва барқарорликнинг ўрнатилиши минтақа хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлашда муҳим рол ўйнайдигани сабабли Осиё давлатларидан Толибон ҳукумати билан ўзаро ҳамкорлик ва мувофиқлаштиришни  кучайтиришини сўрайман деб айтди.

Шу ҳолда Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати матбуо котиби,Забеҳуллоҳ Мужоҳид ҳам ОАВ билан суҳбатида  бу мамлакатлардаги мавжуд барқарорлик ва хавфсизликни сақлаб қолиш учун дунё давлатлари билан ҳамкорлик қилиш зарурлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, нобяр ойининг 27-28 кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида  Марказий Осиё давлатлари ТИВ раҳбарлари ўринбосарларининг йиллик йиғилиши ўтказилди ва унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ТИВ раҳбарлари ўринбосарлари иштирок этишди.

Афғонистон мамлакатининг минтақавий хавфсизлик ва тарққиёт учун катта аҳамияти инобатга олиниб, БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили Роза Отунбаева ҳам таклик этилганди.

Ёрлиқ