Ўзбекистон ва Қирғизистон демаркация комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ўш шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўли ўтди.
Кун сайтининг Дунё ахборот агентлигига таяниб хабариқлишича мар ойининг 4-8 кунлари бўлиб ўтган музокараларда 2023 йилда амалга оширилган ишлар якунлари сарҳисоб қилинди ва 2024 йилга мўлжалланган учрашувлар жадвали тасдиқланди. Бундан ташқари Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегарасини демаркация қилиш, демаркация хариталарини яратиш ва махсус (умумий) геодезик тармоқлари муҳокама қилинди.
Музокаралар дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик руҳида ўтди. Тадбир якунида тегишли баённома имзоланди. Ишчи гуруҳларнинг навбатдаги йиғилиши Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтади.
Музокараларнинг аввалги раунди 2023 йил 21-26 ноябр кунлари Андижон шаҳрида бўлиб ўтган эди. Унда Ўзбекистон–Қирғизистон давлатлараро чегарасини демаркация қилиш масалалари муҳокама қилинди ва чегаранинг айрим участкаларида зарур дала ўрганишлар ўтказилди.