Толибон ҳаракати Ўзбекистондаги янги элчисини тайинлади
Толибонга яқин манбалар Афғонистоннинг Тошкентдаги яги элчиси этиб Абдулғафор Баҳрни тайинланганини хабар қилди.
Толибон ҳукуматига яқаин ахборот манбалари, Афғонистон бошқарув органларининг Тошкентдаги Толибон элчиси Мағфируллоҳ Шаҳоб ўрнига Абдуғаффор Баҳр тайинланган деб маълум қилди.
Янги элчининг Қандаҳордан эканлиги ва яқинда Толибон ҳукумати Олий судида тадқиотлар ва ўрганишлар бўйича директори бўлиб ишлаганини ҳам бу манбалар қўшимча қилган.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов март ойи охирида Толибон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Абдулғани Бародар билан учрашувда Тошкент яқин орада Афғонистоннинг расмий элчисини қаул қилишга тайёрлигини билдирганди.
Жорий йил феврал ойида Афонистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси масъулиятини Толибон ҳукумати конлар вазири Шаҳобиддин Деловарнинг ўғли Мағфуриллоҳ Шаҳоб ўз зиммасига олганди.