Тожикистон Москва аэропортларида ўз фуқароларини оғир аҳволга тушиб қолганидан хавотир билдирди
(last modified Mon, 29 Apr 2024 10:45:07 GMT )
апрел 29, 2024 15:45 Asia/Tashkent
  • Тожикистон Москва аэропортларида ўз фуқароларини оғир аҳволга тушиб қолганидан хавотир билдирди
    Тожикистон Москва аэропортларида ўз фуқароларини оғир аҳволга тушиб қолганидан хавотир билдирди

Тожикистон ТИВ тарқатган баёнотида, Россия аэропортларида қолиб кетан бу давлат фуқароларининг аҳволини ҳамон оғир эканлигига тўхталиб бу давлатга киришни осонлаширишни ва Москвадан ҳамкорлик қилишни сўради.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Тожикистон ТИВ  Москва аэропортларида тожикистонликлар ёомн шароитда қолган ва уларнинг бир қисми " депортация рўйхатига қўшилди деб маълум қилди.  Бу вазирилкка кўра, фақат 27 апрел куни ҳолатига асолан Москванинг Внуково аэропортидаги вақтинчалик ҳибсга олиш ҳудудидаги Тожикистоннинг 954 фуқароси жумладан Россия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар сақланган. Бу аэропорт чегарасида соатлаб кутган 322 тожикистонилклар ниҳоят Россияга кириб борган. Шунингдек Рооссия расмийлари  депортация рўйхатига яна 36 нафар тожикистонликларни киритишни режалаштирган кўринади.

Бундай чекловчи чоралар  фақат Тожикистон фуқароларига нисбатан  қўлланилмоқда деб қўшимича қилди  Тожикистон ТИВ.

Баёнотга асосан,   Москванинг Жуковский, Домодедво ва Шерьеметово аэропортларида оғир вазият ҳукм сурмоқда, улардан ўнлаб Тожикистон фуқаролари  тегишли шарт-шароитларсиз, қамоққа олиш зоналарида сақланмоқда. Тожикистоннинг сарсон-саргардон фуқаролари етарли даражада иссиқ  овқат билан таъминланманлиги сабабли Тожикистон дипломатлари  диаспора ташкилоти / ватандан узоқда жойлашган жамоалар/ вакиллари билан ҳамкорликда Внуково аэропортида уларга озиқ-овқат етказиб беришмоқда.