Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i9334-Ўзбекистон_Қозоғистон_Қўшма_демаркация_комиссиясининг_навбатдаги_йиғилиши_бўлиб_ўтди
Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
(last modified 2026-02-28T11:02:59+00:00 )
ноябр 25, 2016 18:39 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати. Мазкур йиғилишда икки мамлакат Ҳукумат делегациялари Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегаралари демаркациясига оид ҳужжатларни тайёрлаш ва келишишни давом эттирдилар. Бу ҳақда Спутник хабар бермоқда.

"2016-йилнинг 21-25-октябр кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги 54-мажлиси бўлиб ўтди.Мазкур малисда икки мамлакат Ҳукумат делегациялари Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегаралари демаркациясига оид ҳужжатларни тайёрлаш ва келишишни давом эттирдилар. Музокаралар давомида 2016-йилда бажарилган демаркация ишларининг якунлари сарҳисоб қилинди ҳамда 2017-йилда бўлажак ишлар кўлами келишилди. Учрашув дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида бўлиб ўтди", — дейилган хабар матнида.