Ўзбекистон ва Қозоғистон хавфсизлик ва ҳарбий ҳамкорликларини кенгайтиришга ҳаракат қилишмоқда
Остонада Қозоғистон мудофаа вазири ва Ўзбекистон қуролли кучлари штаби раиси учрашганида, мудофаа ва хавфсизлик тармоқларда икки мамлакат алоқаларини кенгайтириш ҳамда икки мамлакатни терроризм ва экстремизмга қарши кураш олиб бориши ва террористлар фаолиятларига тез суръат билан аксиламал кўрсатиш тармоқларда ҳамкорлик қилишларини таъкидлади.
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтказиш бу учрашувда , Қозоғистон мудофаа вазири Сакен Жасузаков ва Ўзбекистон қуролли кучлари штаби раиси Фарҳод Шерматов минтақа хавфсизлиги,ҳарбий ҳамкорликлар ҳамда икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий- техника ҳамкорликлари истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.
Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримов вафотидан кейин Ўзбекистон делегацияларини аввал Тожикистон ва ундан кейин Қозоғистонга уюштирган сафарларини ҳам Тошкент давлатини Тожикистон ва Қозоғистон давлатлари билан ўзаро ҳамкорликларини қайта кўриб чиқиши чорчубасида баҳолаш мумкин.
Мустақилликка эришганларидан кеийн Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатлари ва ҳамкорликлари йилдан- йилга камайган эди. Шунингдек икки мамлакат ўртасида хавфсизлик, иқтисодий ва сиёсий масалаларида бир- бирига зид қарашлар мавжуд эди.
Аммо бугунги кунда Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ушбу ҳамкорликларни қайта тиклашга ҳаракат қилаётгани яққол назарга ташланмоқда.
Айни шу масалани Ўзбекистонни Қозоғистон ва Марказий Осиёнинг боқша мамлакатлари билан ҳамкорликларига нисбатан олиб бораётган ташқи сиёсатларида ҳам мушоҳада қилиш мумкин.
Бошқа таъбир билан айтганда, Тошкент давлати Душанбе билан айрим иқтисодий ва сиёсий муаммоларига ечим топиш мақсадида делегацияларини Тожикистонга сафарбар қилган бўлса, эндиликда Қозоғистон билан айрим ҳарбий ва сиёсий муаммоларини ва мавжуд рақобатларни ҳал этиш учун Ўзбекистон қуролли кучлари штаби раиси бошчилигидаги бошқа бир делегацияни Остонага юборган.
Ўзбекистон давлати ҳам Тожикистон ва Қозоғистон билан биргаликда айрим минтақавий ташкилотлар хусусан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти чорчубасида алоқаларга эга бўлсада, аммо сўнгги йиллар давомида Ўзбекистон ва ушбу икки республика ўртасидаги ҳамкорликларни кўп баланд- пастликларга эга бўлган.
Минтақавий ва халқаро мувозанатда Марказий Осиё минтақасини бошқариш масаласидаги рақобатлар ҳам Ўзбекистон ва Қозоғистон муносабатларига ҳардоим таъсир ўтказган мавзулардан бўлган.
Эндиликда Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро алоқаларини қайта мустаҳкамлаш учун Тошкент давлатининг янги хатти ҳаракатлари билан бошқа айрим масалалар хусусан хавфсизлик муаммолар бу мамлакатларининг ўзаро ҳамкорликларини ва муносабатларини қайта тиклашга сабаб бўлиши мумкин деб хулоса чиқаришмоқда таҳлилчилар.
Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатларини терроризм ва экстремизга қарши кураш олиб бориш учун саъй ҳаракатларини ҳам айни нуқтаи назардан таҳлил қилиш мумкин.