Атом энергияси бўйича халқаро агентлик делегапцияси Ўзбекистонга келди
(last modified Thu, 05 Sep 2024 09:23:15 GMT )
сентябр 05, 2024 14:23 Asia/Tashkent
  • Атом энергияси бўйича халқаро агентлик делегапцияси Ўзбекистонга келди
    Атом энергияси бўйича халқаро агентлик делегапцияси Ўзбекистонга келди

3-9 сентябр кунлари Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) техник ҳамкорлик департаменти Европа минтақаси бўлими директори Е.Кулли Кала бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистонда бир қатор учрашувлар ўтказмоқда.

Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган миллий лойиҳалари ҳолати, мавжуд муаммоли масалалар ва уларнинг  ўзаро мақбул ечимларини ишлаб чиқиш бўйича вазирлик ва идоралар раҳбарлари ва масъул ходимлари билан учрашувлар ва маслаҳатлашувлар ўтказмоқда. 

Кун сайтининг хабар қилишича, АЭХА делегациясининг Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси А.Рафиков ва Радиация ва ядро хавфсизлиги департаментининг масъул ходимлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда АЭХА делегацияси билан амалга оширилаётган миллий лойиҳалар,  Соғлиқни сақлаш вазирлигининг саратон касаллигини даволашни ривожлантиришга ҳамда Фанлар академияси Ядро физика институти тадқиқот реактори хавфсизлигини оширишга қаратилган миллий лойиҳалар ҳолати ва муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича фикр алмашилди.

Ёрлиқ