Ўзбекистон ДХХ раиси МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари раҳбарлари кенгашининг 55-мажлисида қатнашди
(last modified Mon, 07 Oct 2024 08:08:02 GMT )
октябр 07, 2024 13:08 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ДХХ раиси МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари  раҳбарлари кенгашининг 55-мажлисида қатнашди
    Ўзбекистон ДХХ раиси МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари раҳбарлари кенгашининг 55-мажлисида қатнашди

Остонада бўлиб ўтган МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг 55-мажлисида Ўзбекистон ДХХ раиси ҳам иштирок этди.

Остона шаҳрида Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Тўқаев МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг 55-мажлиси иштирокчилари билан учрашди. Унда ташкилот Ижроия қўмитаси раҳбари, Ўзбекистон, Озарбойжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон махсус хизматлари ҳамда МДҲ Антитеррор маркази раҳбарлари қатнашди.

Кун сайтига кўра,тадбирда мазкур платформа хавфсизлик соҳасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш воситаси сифатида ўзини намоён этганини, замонавий шароитда Кенгашнинг роли янада ортиб бораётгани таъкидланган.

“Давлат раҳбари тезкор ва таҳлилий маълумотларнинг ўз вақтида алмашинуви минтақавий хавфсизликка таҳдид ва таҳдидларга қарши курашиш самарадорлигини ошириш имконини беришини, мамлакатларимиз миллий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича келишилган ёндашувларни ишлаб чиқишга хизмат қилишини таъкидлади.

Қосим Жўмарт Тўқаев учрашув якунлари Ҳамдўстлик давлатларининг махсус хизматлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш учун шарт-шароит яратишига, халқаро хавфсизликни таъминлаш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга кўмаклашишига ишонч билдирди дейилади хабарда.

Ёрлиқ