Ўзбекистон ДХХ раиси Толибон муваққат мудофаа вазири билан учрашди
(last modified Thu, 01 Feb 2024 11:34:15 GMT )
феврал 01, 2024 16:34 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ДХХ раиси Толибон муваққат мудофаа вазири билан учрашди
    Ўзбекистон ДХХ раиси Толибон муваққат мудофаа вазири билан учрашди

ДХХ раиси Абдусалом Азизов ва Афғонистон муваққат мудофаа вазири Муҳаммад Ёқуб икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ва транзит ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда бошқа масалаларни муҳокама қилган.

Кун сайтининг  хабар қилишича,  Ўзбекистон давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов Толибон  муваққат ҳукумати  мудофаа вазири Муҳаммад Ёқуб Мужоҳид билан учрашув ўтказди.

Абдусалом Азизов ва Муҳаммад Ёқуб учрашувм давомида томонлар чегара, Ўзбекистон ва Афғонистон алоқаларни мустаҳкамлаш, икки томонлама ўртасидаги иқтисодий ва транзит ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда бошқа масалаларни муҳокама қилган.