Ўзбекистонни ЖСТга аъзо бўлишига бир қадам қолган
-
Ўзбекистонни ЖСТга аъзо бўлишига бир қадам қолган
Ўзбекистон Республикаси ЖСТга аъзо бўлишига яқинлашмоқда.
Саҳоб сайтининг ИРНАга таяниб хабар қилишича. Ўзбекистон президентининг Жаҳон савдо ташкилоти -ЖСТ бўйича махсус вакили Азизбек Ўринов бу мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Хитой билан музокаралар ўтазиш мақсадида Тошкентдан Пекинга делегация сафарига тўхталиб, деди: ушбу музокара муваффақиятли якунланди.
Ўзбекистон президентининг Жаҳон савдо ташкилоти -ЖСТ бўйича махсус вакили ўз сўзларида Ўзбекистон 22 даватлари билан икки томонлама музокаралар якунланганини ва бир қанча давлатлар билан келишувларни якунлаш бўйича музокаралар давом этётганини маълум қилди.
Ўзбекистон ресубликаси 2026 йилда Камерунда ўтказиладиган ЖСТнинг 14-вазирлар конференциясида бу ташкилотга аъзо бўлишни режалаштирмоқда.
Бундан ташқари Жаҳон банки ҳисоботига кўра, Ўзбекистоннинг ЖСТга азо бўлиши аъзоликдан кейинги 5-7 йил ичида мамлакат иқтисодий ўсишни 17 фоизга ошириши мумкин.