Қозоғистон ташқи ишлар вазири Тожикистон президенти билан учрашиб мулоқот қилди
Қозоғистон ва Тожикистон давлат масъуллари Душанбе шаҳрида ўтказган музокараларида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларни кенгайтириш ва Афғонистонда хавфсизлик ва осоишталикни таъминлаш зарурлигини таъкидладилар.
Якшанба куни 27 ноябрь Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов Тожикистонга уюштирган сафари жараёнида бу мамлакат президенти Имомали Раҳмон билан учрашиб мулоқот ўтказди. Мазкур учрашуда томонлар икки мамлакат ўртасидаги савдо- иқтисодий ҳамкорликларни янада кенгайтириш ҳамда Афғонистон ва минтақа вазияти юзасидан фикр алмашдилар.
Учрашувда Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов Афғонисон вазиятини яхшилаш ва бу мамлакатни иқтисодий жиҳатдан ҳимоя қилиш масласида Тожикистон ва Қозоғистон республикларини транспорт ва юк ташиш соҳасида алоқларини янада кучайтиришлари, ҳамда Афғонистон эҳтиёж сезадиган кадрларни тарбиялаш ва энергетика инфратузилмаларини қайта тиклашни таклиф қилди.
Тожикистон президенти ҳам бу учрашувда Қозоғистон ва Тожикистон алоқаларини кенгайтиришни жуда аҳамиятли эканлигига тўхталиб, савдо- иқтисодий, транспорт, энергетика, таълим- тарбия соҳаларида ўзаро ҳамкорликларини кенгайтиришни таъкидлади. У шунингдек Афғонистонда тинчлик ва осоишталикни мустаҳкамлаш ва таъминлаш учун Душанбе ва Остона давлатлари ўртасидаги ҳамкрликлари ва мувофиқлаштиришини таъкидлади.
Қозоғистон ва Тожикистон ўртасидаги садво иқтисодий ҳамкорликларини кучайтиришига қўшимча, Ерлан Идрисовни Душанбега уюштирган сафари Афғонистонда хавфсизлик ва осоишталикни кенгайтиришнинг аҳамияти ҳамда Марказий Осиё минтақасида экстремизнми кенгайиб боришидан келиб чиққан хавотирланишларидан далолат беради.
Бундан олдин Марказий Осиё ва Россия мамлакталарининг юқори мартабали масъуллари шунингдек, МДҲ республиклари масъуллари айни шу масалани муҳокама қилиш мақсадида Тожикистон ва Қирғизистонга сафар қилгандилар.
Айтиш керакки Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам эктремизмга тамойиллар мавжуд ва бу мамлакатларнинг айрим фуқраолари бошқа республиклари каби террорчилик гуруҳлар сафига қўшилган. Шунингдек бу икки мамлакатни Афғонистонга яқин жойлашгани ва узоқ масофдаги чегарага эга бўлган Тожикистон ҳардоим айрим таҳдидларга юзмаюздирлар. МДҲ мамлакатлари масъулларининг кетмакет сафарлари ва минтақада тинчлик ва осоишталикни сақлашни таъкидлашаётгани, Марказий Осиё вазиятини ўта нозик эканлиги, ҳардоим Афғонистонда мавжуд бўлган хавф хатарларнинг салбий таъсирини мавжудлигини кўрсатмоқда.
Айни пайтда Марказий Осиё республикларида ИШИД террорчилик гуруҳи ва ваҳобийлик каби хавфли оқимига тамойилларнинг мавжудлиги хавотирланишларни ошиб боришига сабаб бўлган. Шунинг учун, минтақа мамлакатлари масъуллари домиий равишда Марказий Осиё республиклари хусусан Тожикистонга сафарлар уюштиришади. Бу сафарларндан асосий мақсад, минтақада барқарорлик ва осоишталикни мустаҳкамлашга қаратилган.
Бу орада Қозоғистон ташқи ишлар вазирини Тожикистонга қилган сафарни ҳам айни шу нуқтаи назар билан таҳлил этиш мумкин.
Тожикистон ва Қозоғистон ўртасидаги иккитомонлама ҳамкорликларини кенгайиши минтақавий ва халқаро ташкилотларни кучайишига сабаб бўлиши табиийдир.
Ҳар икки мамлакат минтақавий ва халқаро ташкилотлар жумладан Эко иқтисодий ташкилоти, Исломий ҳамкорлик ташкилоти, Колектив хавфсизлик ташкилоти, Шанҳай ҳамкорлик ташклоти ва МДҲга аъзодирлар