Ўзбекистон ва Эрон ўртасида рақамли технологиялар соҳасида ҳамкорликларини кенгайтирмоқчи
феврал 01, 2025 18:04 Asia/Tashkent
-
Ўзбекистон ва Эрон ўртасида рақамли технологиялар соҳасида ҳамкорликларини кенгайтирмоқчи
Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммадали Искандарий билан учрашди.
Хабар-уз сайтининг хабар қилишича, учрашувда рақамлаштириш жараёнидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилиниб, томонлар тажриба алмашиш, қўшма лойиҳалар ва компаниялар ўртасидаги шериклик механизмлари бўйича таклифлар алмашди.
Шунингдек, учрашувда рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш бўйича икки томонлама ташаббусларни амалга оширишга эътибор қаратилди.
Мазкур ташаббуслар Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги АйТи ҳамкорликга хизмат қилиши таъкидланди.
Ёрлиқ