май 17, 2017 18:59 Asia/Tashkent
  • Саудия режимининг ал-Авомия минтақасига қарата ҳужумлари давом этмоқда
    Саудия режимининг ал-Авомия минтақасига қарата ҳужумлари давом этмоқда

Ол Сауд режимининг бир нечта танклари ҳам ал-Авомия минтақасига киришди

Саудия арабистони режимининг ҳарбийлари Арабистон шарқидаги ал-Авомия шаҳридаги шиа мусулмонлари яшайдиган минтақа аҳолисининг уйларига ҳужум қилиш билан камида тўрт нафар инсонни ўлдиришди. Ал-Олам тармоғининг чоршанба кунги хабарига кўра, ушбу ҳужумда ўнлаб уйлар бузилган ва Ол Сауд режимининг бир нечта танклари ҳам ал-Авомия минтақасига киришди. Ўтган бир неча кунлар давомида ал-Авомия қамалга олиниши ортидан ушбу минтақадаги ҳаракатланишлар анчаги қийинлашган. Саудия арабистони хавфсизлик кучлари ўтган чоршанба куни ал-Авомияга қарата ҳужум қилишни бошлашган эди. Улар ал-Масура қишлоғида жойлашган Саййид Муҳаммад номли масжидни минамёд билан ўққа тутишди ва ушбу масжидни бутунлай бузиб ташлашди. Шунингдек, ушбу амалиётда бир қанча инсонлар ўлдирилди. Арабистон давлати феврал ойидан буён ал-Авомиядаги тарихий ал-Масура қишлоғини қайта қуриш баҳонаси билан ушбу қишлоқ аҳолисини ўз уйларидан чиқартириб юбормоқда.     

Ёрлиқ