Январ 19, 2021 13:24 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг Бобил вилоятига берган авиазарбаларида Ироқ армиясининг 9 ҳарбийси ҳалок бўлди
    АҚШнинг Бобил вилоятига берган авиазарбаларида Ироқ армиясининг 9 ҳарбийси ҳалок бўлди

ОАВ манбалари, АҚШ армиясининг Ироқнинг Боил вилояти шимолига берган авиазарбаларида оқибатида Ироқнинг 9 ҳарбийсини ҳалок бўлганини хабар қилишмоқда.

Бугун ОАВ манбалари  Ироқнинг Бобил вилоятидаги Журф-ас-Сахр минтақасида жойлашган,  Ан-Наҳбон ҳудудида бир нечта портлашлар  юз бергани ҳақида хабар бериб, унинг тафсилотларига ишора қилмади.

Ушу хабардан бир неча соат ўтгач,  Ал-аҳд телеканали  бу минтақага АҚШнинг Ф-16 қирувчи самолётларини зарба бергани ва 4 та портлаш юз берганини маълум қилди.

Ал-маёдин телеканали ва Ал-жазира телеканаллари ҳам  Ироқнинг Бобил вилоятига қарши АҚШ қирувчи самолётларининг авиазарбаларини тасдиқлаган бўлсада, аммо  Пентагон етакчиларидан бири  АҚШ томонидан бундай ҳужум уюштирилмаганини иддао қилди.

Хабарга асосан  Журф-ас-Сахр минтақаси  Ироқ армияси назорати остидадир.

 

Ёрлиқ