май 17, 2021 14:42 Asia/Tashkent
  • Чегара билмас мухбирлар босқинчи сионистик режим устидан шикоят қилди
    Чегара билмас мухбирлар босқинчи сионистик режим устидан шикоят қилди

Чегара билмас мухбирлар халқарор ташикилоти Ғазо бўлгасидаги журналистлар идораларини бомбардимон қилгани учун сионистик режим устидан Халқаро судга мурожаат қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Чегара билмас мухбирлари  ташкилоти тарқатган бёёниясида, Исроил режимининг Ғазо секторидаги оммавий ахборот воситалари идоралари қароргоҳига ҳужумни ҳарбий жиноят деб таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз сионистик режим армияси Ғазо бўлгасидаги 23 маҳаллий ва халқаро ОАВга  бу режим содир этаётган жиноятларини ёритишига монелик қилиб келмоқда.

Баёнот давомида шунингдек журналистлар ва уларнинг  тажҳизотлари ва ҳамроҳлари  фуқаролик муҳофаза тўғрисидаги қонунларга мувофиқ ҳимояланган де келтирилган.

Чегара билмас мухбирлар  ташкилоти  2018 йилда Исроилга фаластинлик журналистларни қасддан нишонга олиш тўғрисида шикоят қилган.

Халқаро журналистлар федерацияси Ғазо бўлгасидаги журналистларнинг офисларига бомба ташлангани ортидан БМТ Хавфсизлик кенгашига ҳам шикоят қилган.

Эслатиб ўтамиз шанба куни босқинчи сионистик режими Ғазодаги бир қатор Халқаро ОАВ идоралари жойлашган Бурж-Ал-Жала-ни халқаро ҳуқуқ ва меъёрларга зид равишда  ва унинг жиноятларини ёритилишини олдини олиш мақсадида бомбардимон этди.

 

Ёрлиқ