май 18, 2021 10:27 Asia/Tashkent
  • Фаластинлик гуруҳлар Эрон Ислом Инқилоби Олий раҳбарининг позицияларини олқишладилар
    Фаластинлик гуруҳлар Эрон Ислом Инқилоби Олий раҳбарининг позицияларини олқишладилар

Фаластиндаги бир қатор қаршилик гуруҳлари Ислом Инқилоби Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаийга йўллаган алоҳида хатларида Ислом Инқилоби олий раҳбарига бу йилдаги Қуддус кунидаги мавқеи ва позициялари учун миннатдорчилик билдирдилар.

Исломий Инқилоб муазам раҳбари асарларини сақлаш ва нашр этиш идорасининг хабар қилишича,  Фаластиннинг 5 та қаршилик гуруҳлари  ўз мактубларида  Фаластин халқининг қаршилик гуруҳларини ҳимоя қилишгани ва сионистик режимни тан олмаслик хусусидаги позициялари туфайли, Эрон ислом жумҳурияти ҳукумати ва Исломий Инқилоб муаззам раҳбарига миннатдорчилик билдириб, қаршилик йўлининг Муқаддас Қуддус озод қилинишигача давом этиши ва Исломий Инқилоб олий раҳбарининг Қуддус кунидаги баёнотларини Фаластинни озод қилишни йўл картаси дея номладилар.

Фаластинни озод қилиш учун Халқ жабҳаси, /Бош қўмондонлик ва сиёсий бюро/, Фатҳ Интифада ҳаракати, Фаластин халқ жабҳаси ва Фаластин кучлари коалицияси ушбу мактубларида шу билан бирга Эрон ислом республикасининг муқовимат кучлари ўртасида бирлик ва ваҳдат яратувчи ролини олқишлаб, Фаластин иши ва номини сақлаб қолиши учун жонини дариғ тутмаган Ҳож Қосим Сулаймоний исми ва хотирасини улуғладилар.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари 7 май куни араб ва форс тилида тарқатилган сўзларида :Фаластинликларнинг мужоҳидатлари ва муқовимат ҳаракати шаҳидларининг пок қонлари бу муборак байроқни тик тутиб, Фаластин жиҳодининг ички қудратини юзлаб баравар кучайтирган. Бир вақтлар фаластинлик йигит тош отиб, ўзини ҳимоя қиларди. Бугун эса нишонга тўғри бориб тегадиган ракета билан душманга жавоб қайтаради.

Фаластин масаласида барча мусулмон давлатлар ва миллатларнинг вазифа ва масъулиятлари бор. Аммо жиҳоднинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи бугун Фаластин мамлакатининг ичкарисида ва унинг ташқарисида деярли 14 миллион нафарни ташкил этувчи фаластинликлардир. Ана шу   буюк халқнинг бирдамлиги ўлкан ишни амалга ошириши мумкин. Бугун бирдамлик фаластинликларнинг энг қудратли қуролидир.

Мен қатъий айтаман: Бу талвасалар ҳеч қандай натижа бермайди. Сионистик душман режимининг таназзули бошланган ва у узоққа бормайди.

     Келажакда тақдирни белгиловчи омиллар :  Босиб олинган ерларда муқовимат ҳаракатининг давом этиши ва бутун дунё мусулмонларнинг Фаластин мужоҳидларини қўллаб-қувватлашидир.

Икки асосий омил келажакни белгиловчидир: Биринчиси ва энг муҳими-Фаластин ўлкасида муқовимат ҳаракатининг давом этиши, жиҳод ва шаҳодат жаббҳасини мустаҳкамлашдир. Иккинчиси, дунё бўйлаб мусулмон давлатлар ва миллатларнинг Фаластин мужоҳидларини қўллаб-қувватлашидир деб таъкидлагандилар.

 

Ёрлиқ