октябр 17, 2016 17:19 Asia/Tashkent
  • Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Мосел амалиётида Анқара ўз ролини бажаради деб таъкидлади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Мосел амалиётида Анқара ўз ролини бажаради деб таъкидлади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Мосел амалиётида Анқара ўз ролини бажаради деб таъкидлади. Франция ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Туркия Мосел шаҳрини ИШИД террорчиларидан озод этиш амалиётида ўзига хос ишларни амалга оширади, негаки Анқара бундай вазиятда бир четда туриб қараб турмайди. Унинг қўшимча қилишича, биз ушбу амалиётга ишонамиз ва бунда ўзимизни вазифамизни адо этамиз. Туркия бош вазирининг ўринбосари ҳам шундай таъкидладики, Туркия ҳарбийлари томонидан ҳарбий тайёргарликдан ўтказилган Ироқнинг 3 минг нафар ҳарбий кучлари ҳам Моселни озод этиш амалиётида иштирок этади. Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ибодий бугун душанба куни Моселни озод этиш амалиётининг бошлангани ҳақида хабар берди. Мосел шаҳри ИШИД террорчилари томонидан ишғол этилган Ироқнинг энг катта шаҳарларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун ушбу шаҳарнинг озод этилиши ушбу террорчилик гурҳига қақшатқич зарба берилган  бўлади.