июл 23, 2022 15:01 Asia/Tashkent
  • Россия мудофаа вазири: АҚШ Сурияда террорчиларни тайёрламоқда
    Россия мудофаа вазири: АҚШ Сурияда террорчиларни тайёрламоқда

Кеча Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу туркиялик ҳамкасби Ҳулуси Акар билан Исанбулда бўлиб ўтган учрашувда АҚШ қўшинларининг Сурияда бўлиши ноқонунийлигини таъкидлаб, террорчилар Суриядаги АҚШ базаарида тайёрланмоқда деб айтди.

Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. Россия  Мудофаа вазирлиги  Шойгунинг Хулуси Акар билан учрашуви ҳақидаги баёнотида Туркия мудофаа вазири билан суҳбатда Россия мудофаа вазири АҚШнинг Сурия ҳукуматига қарши бир томонлама санкцияларни ноқонунийлигини таъкидлади.

Шойгу бу учрашувда АҚШ кучларининг Сурияда бўлишни халқаро ҳуқуқнинг бузилиши сифатида атаб, АҚШ Суриянинг ҳудудларини ишғол қилиб, бу ҳудудлардан ноқонуний равишда нефт қазиб олиш билан тарафкаш эканини қўшимча қилди.

Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова бунан олдин АҚШ Сурия шимолидаги нефт конларида ноқонуний равишда, ҳар ой 30 миллион доллардан ортиқ нефт қазиб олишни маълум қилган эди.

Суриянинг БМТдаги доимий вакили Бассом Саббағ хавфсизлик кенгаши йиғилишида,  Вашингтоннинг Сурияда ИШИДни жонлантириш ҳаракатлари ҳақида маълумот берган эди.

 

Ёрлиқ