феврал 07, 2023 15:27 Asia/Tashkent
  • Туркия ва Суриядаги зилзила қурбонлари сонининг 8 баробар ошиши эҳтимоли ҳам бор
    Туркия ва Суриядаги зилзила қурбонлари сонининг 8 баробар ошиши эҳтимоли ҳам бор

ЖССТ Туркия ва Суриядаги зилзила қурбонлари дастлабки сони 8 баробарга ошиши эҳтимолини истисно қилмади.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни эрталаб Туркия жануби ва Сурия шимолидаги Рихтер шакаласи бўйича 7,8 балли зилзила содир бўлди.

Туркия Табиий офатларни бошқариш агентлиги ҳам бу зилзилада ҳозиргача 3 минг 381 киши ҳалок бўлгани ва 20 минг 416 кишининг жароҳатланганини маълум қилди.

Статистик маълумотлага биноан Сурияда  1504 киши ҳалок бўлган ва 3548 киши жароҳатланган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, ЖССТнинг Европадаги фавқулодда вазиятар бўлими раиси Кетрин Шалвуд олдинги тажрибага асосланиб ва давом этаётган ҳалокатини ҳисобга олган ҳолда, Туркия ва Суриядаги қурбонлар сонининг дастлабки сони саккиз баробарга ошиши кутилмоқда деб тахмин қилди.

ЖССТ экспертлари шунингдек зилзиладан омон қолганлар ҳам хавф остида чунки уларнинг кўпчилиги касаллик юқиши мумкин бўлган об-ҳаво шароитида тунни кўчаларга ўтказади деб огоҳлантирди.

Туркия президенти бу даҳшатли зилзила қурбонлари учун 7 кунлик -12 февралгача мотам куни эълон қилди.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған огоҳлантириш даражасини 4 деб эълон қилди бу эса ёрдам сўраш маъносини англатади.

Ёрлиқ