июн 30, 2023 15:05 Asia/Tashkent
  • Ироқ, Иордания, БАА ҳукуматлари Швеция элчиларини чақирдилар. Ислом ҳамкорлик ташкилоти йиғилиш ўтказади
    Ироқ, Иордания, БАА ҳукуматлари Швеция элчиларини чақирдилар. Ислом ҳамкорлик ташкилоти йиғилиш ўтказади

Иордания, БАА ва Ироқ ҳукуматлари Швецияда Қуръони Каримни ёқиб юбориш жиноятини қоралаб, ўз мамлакатлардаги Швеция элчиларини ТИВ га чақирдилар.

Эслатиб ўтамиз куни кеча чоршанба куни,Стокголм шаҳрида 37 ёшли Салвон Момика номли эктремист Қурбон ҳайити байрамининг биринчи кунида бу шаҳар марказий масжиди олдида Қуръони Карим нусхасини йиртиб ташлаб ёқиб юборди ва бу жинояттни ушбу мамлакта полициясини исломга қарши намойиш ўтказишга рухсат берганидан кейин содир этди.

Кеча Иордания ТИВ Швеция элчисини чақириб Қуръони каримни ёқиш ўта хавфли ҳаракати ва зўравонлик ва бошқа динларн ҳақорат қилишга ундайдиган исломофобия намунаси эканлигини эълон қилди. Шунингдек Иордаиня мамлакати норозилик даражасини элчига етказди.  

БАА ҳам кеча Стокголм ҳукумати  Абу Дабидаги элчиси Лостн Андерсенни чақириб бу жирканч ва ноинсоинй ҳаракатин кескин қоралаб, унга норозилик нота топширди.

Ироқ ТИВ ҳам Стокголмда Қуръо\ни Каримнинг таҳқирланишига норозилик сифатида Швециянинг элчисини чақиртирди.

Ироқ ҳукумати Швециядан Қуръони каримга нисбатан ҳақорат такрорланмаслиги ва сўз эркинлиги баҳонасида диний муқаддасликларни ҳақорат қилишни оқламаслик учун зарур  чораларни кўришга чақирди.

Ислом Ҳамкорлик  ташкилоти котиби, ҳам Қуръони карим ҳақорат қилинганидан кейин бу ташкилотнинг навбатдан ташқари йиғилиш ўтказишини маълум қилди.

ИҲТ котиби бу ташкилотнинг навбатдан ташқари йиғилиши келаси ҳафта Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Швецияда Қуръони Каримга қилинган ҳақоратни текшириш мақсадида ўтказилишини хабар қилди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуған ҳам Швеция фуқаросининг Қуръони каримга нисбатан жирканч қилмишига муносабат билдирди.

Ёрлиқ