октябр 17, 2023 20:08 Asia/Tashkent
  • Ғазо бўлгаси: икки нафар фаластинлик расмийларларини шаҳид бўлгани ва бошқа хабарлар
    Ғазо бўлгаси: икки нафар фаластинлик расмийларларини шаҳид бўлгани ва бошқа хабарлар

Ахборот манбаларидан бири сионистик режимнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида Фаластиннинг икки расмийси шаҳид бўлганини хабар қилди.

ҲАМОС қаршилик ҳаракати 7 октябрь шанба куни сионист террористик режимга қарши “Ал-Ақсо тўфони” операциясини бошлади ва бунга жавобан сионистик режим Ғазо секторига қарши кенг кўламли ҳужум уюштирмоқда.

Сиоинстик режимнинг ҳалокатли мағлубияти, мингдан ортиқ сионистларнинг ҳалок бўлиши ва баъзи аҳоли пукктлари ва ҳарбий қароргоҳарини бой бериши ортидан бу режим  раҳбарлари сўнги кунларда Ғазо бўлгасининг тинч аҳолиси ва бегуноҳ халқини қайта- қайта нишонга олишга ҳаракта қилиши ва уруш жиноятларини содир этишииг сабаб бўлмоқда.

Мано ахборот агентлигининг хабар қилишича, Фаластин Исломий Қаршилик ҳаракати -ҲАМОС ҳаракати ўз баёнотида сионистик режимнинг Ғазони бомбардимон этиши натижасида бу ҳаракатнинг суд тизими раиси Тисир Иброҳим ва унинг оила аъзолари шаҳид бўлди деб эълон қилди.

Бундан ташқари Фаластин маъмурияти ички ишлар ва миллий хавфсизлик вазирлигининг ўтиш ва чегаралар бош бошқармаси раиси Фавад Абубатиҳон ҳам Исроил режими ҳужумларида шаҳид бўлган.

Шунингдек  ҲАМОС ҳаракати матбуот котиби ҳам Фаластин қаршилик иродаси сионистик режим кучидан кучлироқдир ва бу ирода Қуддусни босиб олган режими устидан ғалаба қозонади деб эълон қилди.

ҲАМОС ҳаракати матбуот котиби Абдулатиф Қану  сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги турар-жой ва тинч аҳолига қилган шафқатсиз ҳужумлари ҳамда сионистик маҳбусларнинг ўлимига ишора қилиб бу ҳужумлар пайтида  сионист асирлари Ғазода  Фаластин халқига таҳдид солаётган хавф билан юзма-юз турибди ва бу маҳбуслар қаршилик ҳужумларидан хавфсиз эмас деб таъкидлади.

Шу ҳолда Саудия Арабистони вазирлар маҳкамаси ҳам Риёзнинг Фаластин халқининг мажбурий кўчиришига қарши эканлигини яна бир бор таъкидлаб, зудлик билан ўт очишни тўхтатишни ва Ғазо секторидан блокадани олиб ташлашни талаб қилди.

Саудия Арабистони  вазирлар маҳкамаси бугун қирол Салмон бин Абдулазиз Ол сауд раислигида йиғилиш ўтказиб бу мамлакатнинг Фаластин фуқароларини Ғазо бўлгасидан мажбурий кўчирлишига қатъий қарши эканлигини такрорлади.

Ливан Қизил Хоя ташкилоти Исроил армиясининг Ливаннинг жанубий чегара ҳудудига ҳаво ҳужумида 4 кишининг шаҳид бўлганини маълум қилди.

Ливан Қизил Хоч институти ҳам сиоинстик режимнинг ҳаво ҳужумида шаҳид бўлган 4 кишининг жасадлари Ливан жанубидаги чегара ҳудудидаги Улама аш-Шаб шаҳарчасига олиб кетилганини хабар қилди.

Ёрлиқ