ноябр 10, 2023 13:55 Asia/Tashkent

Яман қуролли кучлари Эйлат шаҳрини баллистик ракеталар билан нишонга олди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Яман қуролли кучлари матбуот котиби Яҳё Сари:сионист душманнинг турли нозик нишонларига, жумладан Эйлатдаги босиб олинган ерларнинг жанубидаги ҳарбий нишонларга баллистик ракеталар билан ҳужум қилдик.

Бу хабарда айтилишича, босиб олинган ҳудудлардаги Эйлат шаҳридаги ракета ҳужумлари ортидан бу шаҳарда хавф сиреналари янгради.

Яҳё Сари деди:Ракеталар тўғридан-тўғри Эйлатдаги мўлжалланган нишонларга ва сионистик душманга тегди, аммо сионист душман ракеталарнинг бу шаҳарга зарбасини яширмоқда.

Яман қуролли кучлари матбуот котиби таъкидлади:Яман кучлари сионист душманнинг Ғазо халқига қарши жиноятлари тўхтамагунча мазлум Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳарбий амалиётларини давом эттиради.

Чоршанба куни Яман ҳаво мудофааси сионистик режимга ҳарбий ёрдам кўрсатиш учун Яманнинг минтақавий сувларида душманлик ва жосуслик миссиясини бажараётганда Американинг МҚ9 учувчисиз самолётини уриб туширди.

Ёрлиқ