декабр 22, 2023 20:39 Asia/Tashkent
  • Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг яна икки аъзоси шаҳид бўлди
    Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг яна икки аъзоси шаҳид бўлди

Ливан жанубида Ливан Ҳизббулоҳи қаршилик ҳаракатининг яна икки аъзоси шаҳид бўлди.

ИРНА ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Ливан исломий қаршилик ҳаракати  Маъруб шаҳридан бўлган  Абунемер  жиҳодий исми билан танилган Ҳусейн Али Изуддин ва   Ашшаъибия шаҳридан бўлган  Абумуҳаммад Карбало жиҳодий исмли Абдулазиз Али Мусалмоний  номли аъзоларини Қуддус йўлида мамлакат жанубида шаҳид  бўлганини маълум қилди.

Бугун сионистик режим армияси Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг ракета ҳужумига жавобан Ливан жанубидаги ҳудудларни нишонга олганини хабар қилди.

шаҳид бўлган Ҳизбуллоҳ аъзоси

 

Бугун Ливан қаршиилк кучлари масъуллари ҳам,  Ғазодаги Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг жасур ва шарафли қаршликларига муфофиқ, Исломий қаршилик кучлари Шумира казармаси /Ливанинг босиб олинган Тарбиха қишлоғида/ ташқарисидаги сионинст душман жангарилари тўпланган жойни ракета ва артиллерия билан нишонга олинди деб эълон қилди.

Кеча Ливаннинг Ҳизббулоҳ ҳаракати босиб олинган Фаластин шимолидаги 7 та сионистик режим базаси ва аҳоли пунктларини нишонга олганди.

Ливан Ҳизбуллоҳи қаршилик кучлари  7 октябрь куни босибь олинган Фаластин ҳудудларида Ал-ақсо тўфони амалиёти бошланганидан бери, Ғазо сектори халқи ва Фаластин қаршилик кучларини қўллаб-қувватлаш учун  Исроил режими армиясининг поизицияларга 500 дан ортиқ амалиёт ўтказган.

Ёрлиқ