декабр 23, 2023 14:16 Asia/Tashkent
  • Фаластинлик гуруҳлар: Ғазо секторига қарши ҳужумларни тўлиқ тўхтатмасдан туриб музокара ўтказилмайди
    Фаластинлик гуруҳлар: Ғазо секторига қарши ҳужумларни тўлиқ тўхтатмасдан туриб музокара ўтказилмайди

ҲАМОС ва Исломий Жиҳод ҳаракатлари вақтинчалик оташкесимни рад этиши билан сионистик режим тажовузларини тўлиқ тўхтатмасдан ва сионистлар ишғол остидаги Ғазодан чиқмасдан туриб асир алмашмаслигини маълум қилдилар.

Фаластин-алявм сайтининг хабар қилишича, ҲАМОС - Фаластин Исломий қаршилик  ҳаракатлари ва Исломий Жиҳод номли гуруҳлари кенг қамровли оташкесимга эришилганида ва Ғазо бўлгасида  сионистик режим қуролли кучлари олиб чиқилсагина асирларни алмашиш бўйича музокара ўтказишлари мумкинлигини таъкидлашмоқда.

ҲАМОС ва Исломий жиҳод ҳаракатлари асирларини қисман алмашиш ёки вақтинчалик гуманитар оташкесимни рад этиш бўйича ўзларининг сўнгги позицияларини таъкидламоқда ва бошқа томондан сионистик режим ҳозирда бундай ўт очишни тўхтатиш келишувини ўрнатишни рад этмоқда.

Фаластин Исломий жиҳод ҳаракати бош котиби ўринбосари Муҳаммад Ал Ҳиндий ўз сўзларида, бу ҳаракатнинг позицияси ҲАМОС позициясига тўлиқ мос келади ва кенг қамровли ўт очишни тўхтатиш ва Ғазодан сионистик режим жангариларини тўлиқ чиқиб кетишидан олдин сионист маҳбуслар ҳақида музокара олиб борилишига қарши деб изоҳлади.

Сионистик режим  тинч аҳолини бомбардимон қилишни давом эттирадиган вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш билан асирлар алмашиш масласига учун ўрин йўқ, шунингдек сионистик режимнинг Ғазо секторига босиб эълон қилинган мақсадларнинг ҳеч бирига эриша олмади ва фақат беуноҳ тинч аҳоли, жумладан аёллар, болалар ва  қарияларнинг шаҳид бўлишишга олиб келди аниқлик киритди Ал-Ҳиндий.

Ёрлиқ